tg-me.com/Abduqahhorov_Abduvahob/1001
Last Update:
“Имтиҳон “ 1-қисм: Онамнинг пенсияси:
Ўзимнинг ҳаётимдан олинган.
Учинчи курс бошланди — эркинлик, курсдошлар билан ижарада яшаш, мустақилликка илк қадамлар. Аммо бу озодлик остида катта масъулият ётарди. Одатда қизиққан фанларимни яхши ўқирдим, қолганлари эса “ёпилса бўлди” даражасида эди. Ана шундай фанлардан бири – фармакология.
Бу фанга нисбатан қизиқишим жуда паст бўлгани учун имтиҳонни пул орқали ҳал қилишни ният қилдим. 6-курсда ўқийдиган эски танишим:
— “Ҳаммасини биттада ҳал қилиб бераман, 50 доллар бер бўлди,” — деди.
Менда бунча пул йўқ эди. Дадам ёки акамлардан пул сўрашга қўрқдим. Лекин ўқимасдан ўтишимга ишонгандек бўлиб, энг меҳрибон инсон — онамдан пул сўрашга қарор қилдим.
Телефон қилиб:
— “Она, агар бу имтиҳондан йиқилсам, 3- курсда қолиб кетишим мумкин,” — дедим.
Онам бўлса қўрққанларича:
— “Ўғлим, пенсиямни ўтказиб бераман. Сен ўқишдан қолма,” — дедилар.
Кўп ўтмай пул тушди. Уни нақд қилиб, танишимга олиб бордим.
— “Хатосиз ўтказаман, дамни оловр ука” — деди.
Имтиҳонгача қолган вақтда ҳамма тайёргарлик кўрди, мен эса телефонда видео кўриб, “имтихондан ўтиб қўйган одамдай” юравердим.
Ниҳоят, имтиҳон куни келди. Имтихон қаттиқ тартибда ўтди. Назоратчилар диққат билан кузатиб туришди. Оқибатида 70% талабалар йиқилди. Мен ҳам шулар орасида эдим.
“Таниш” йигитга қўнғироқ қилдим.
— “Йиқилдим!” дедим.
— “Иккинчи қайта топширишда ўтказаман. Лекин бу сафар шунчаки оғзинг қимирлаб турсин, озгина ўқиб қўй,” — деди.
Барча атрофимдаги талабалар куну-тун ўқиб, қайта имтиҳонга жиддий тайёргарлик кўрарди. Ҳар кимда қўрқув бор эди — кимдир курсда қолиб кетишдан, кимдир ота-онасининг ишончини оқламасликдан хавотирда. Мен эса… мен эса яна ўша “ишончли қўллардаман” деган хомхаёлга берилган ҳолда, китоб очмасдан, ўзимни хурсанд қилиб юравердим. Давоми бор…
👉 @Abduqahhorov_Abduvahob
BY Abduvahob Abduqahhorov | Blogi📝
Warning: Undefined variable $i in /var/www/tg-me/post.php on line 283
Share with your friend now:
tg-me.com/Abduqahhorov_Abduvahob/1001